“Ёшлар манавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш"

    Ўзбекистон Респубикаси Президентининг “Ёшлар манавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш" топшириги ижросини таьминлаш максадида бугун 2019 йил 7 ноябр куни Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шахрида жойлашган Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг катта мажлислар залида ижодий ушрашув бўлиб ўтди.
    Унда Ўзбекистон Киноарбоблар ижодий уюшмаси раиси ўринбосари Рузметов Журабек Ярашович, Ўзбекистон халқ артисти Тохир Саидов, “Қорақалпоқкино” агентлиги директори Б.Низаматдинов ва олий уқув юртлари талабалари иштирок этди.
    Ўзбекистон Киноарбоблар ижодий уюшмаси раиси ўринбосари Журабек Рузметов ўз нутқида сўнгги йилларда Президентимиз томонидан миллий кинематография соҳасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги шу эътибор самараси ўлароқ, "Исломхўжа", "Абу Исо Муҳаммад Термизий", "Саид билан Саида", "Берлин-Оққўрғон", "Иссиқ нон" каби бадиий фильмлар яратилганлиги, ушбу картиналар киношунослар эътирофига сазовор бўлиб, томошабинлар томонидан илиқ кутиб олинганлиги ва "Абу Исо Муҳаммад Термизий", "Берлин-Оққўрғон", "Иссиқ нон" фильмлари халқаро кинофестивалларда иштирок этиб, кўплаб ютуқларга эришаётгани ҳақида айтиб ўтди.
    Шундан сўнг Ўзбекистон халқ артисти Тохир Саидов, “Қорақалпоқкино” агентлиги директори Б.Низаматдиновлар "Ўзбеккино" Миллий агентлиги томонидан миллий кинофильмлар ишлаб чиқариш жараёни жадаллашётганлиги ва соҳада амалга оширилаётган ишлардан бош мақсад - халқимиз учун манзур бўладиган киноасарларни ишлаб чиқаришдир деб таъкидлади.
    Иштирокшилар кинематография соҳасида олиб борилаётган ишлар, эришилаётган ютуқлар ва “Ўзбеккино” миллий агентлиги буюртмаси бўйича чиқарилаётган фильмлар ҳақида сўзлади.
    Ушрашув сўнгида давлат буюртмаси асосида "Ўзбеккино" Миллий агентлиги томонидан ишлаб чиқарилган “Тиншлик ортида” бадиий фильми намойиш қилинди.

    Фильмни 470 та томашабин томоша қилди.
    “Ёшлар манавиятини  юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш"


    Sonday-aq

Ko'p oqilg'anlar

Kalendar

«    Апрель 2021    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930