2019-жыл 22-декабрь куни “Авлоний” көркем фильми презентациясы болып отти

    2019-жыл 22-декабрь куни “Авлоний” көркем фильми презентациясы болып отти
    2019-жыл 22-декабрь куни “Авлоний” көркем фильми презентациясы болып отти
    2019 йил 20 декабр куни давлат буюртмаси асосида “Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан ишлаб чиқарилган постановкачи режиссёр Музаффархон Эркиновнинг “Авлоний” бадиий фильмининг тақдимоти Нукус шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими ҳодимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказининг катта залида марказ директори ўринбосари Бахтияр Айтмуратов, “Қорақалпоқкино” агентлиги директори Бектилеў Низаматдинов, кино саҳосида бир неча йиллар давомида турли лавозимларда фаолият юритган ҳозирги кунда ҳурматли дам олишда бўлган кино нуронийи Сабит Турумбаев ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида ўтказилди.
    Тақдимотни марказ директори ўринбосари Бахтияр Айтмуратов очиб берди ва тақдимот иштирокчиларини саъмимий қўтлади.
    У ўз нутқида фильмнинг тарбиявий, ёшларни ватанпарварлик, ватанга содиқлик руҳида тарбиялашда катта ўрни бор фильм эканлигини айтиб ўтди.
    Шундан сўнг “Қорақалпоқкино” агентлиги директори Бектилеў Низаматдинов “Авлоний” фильми ҳақида кенг сўзлади.
    Фильмнинг бош қаҳрамони Авлоний – кенг қамровли инсон эканлиги у нафақат шоир шу билан бирга драматург, мураббий, илк дарсликлар муаллифи, “Мактаб”, “Нашриёт” ширкатлар муассиси, ўзбек театри асосчиларидан бири, “Турон” театр труппаси тузувчиси, Туркистоннинг Афғонистондаги биринчи мухтор элчиси, дипломат эканлигини таъкидлаб ўтди.
    "Ўзбеккино" Миллий агентлиги томонидан миллий кинофильмлар ишлаб чиқариш жараёни жадаллашётганлиги ва соҳада амалга оширилаётган ишлардан бош мақсад - халқимиз учун манзур бўладиган киноасарларни ишлаб чиқаришдир деб таъкидлади.
    Сўнг кино нуронийи Сабит Турумбаев ўз нутқида биринчи навбатда фильм тақдимоти билан барчани саъмимий табриклаб ва юртимизда сиёсий жараён яъни 22 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари сайловларида сайловчилар ўзлари муносиб деб билган номзодларга овоз бериб фаол қатнашишга чақирди.
    Иштирокчилар кинематография соҳасида олиб борилаётган ишлар, эришилаётган ютуқлар ва “Ўзбеккино” миллий агентлиги буюртмаси бўйича чиқарилаётган фильмлар ҳақида сўзлади.

    Фильм тақдимоти очиқ деб эълон қилинди.
    Соат 10:30 да фильм намойиши бошланди.

    Жами фильм тақдимотини 200 дан ортиқ томошабин томоша қилди.


    Sonday-aq

Ko'p oqilg'anlar

Kalendar

«    Апрель 2021    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930