Байрам тадбирлари давом этмоқда

    Байрам тадбирлари давом этмоқда

    Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 28 йиллигига бағишлаб амалга ошириладиган “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” деган шиорни ўзида мужассам этган ва мустақиллик йилларида эришилган ютуқлар, миллий қадриятларнинг тикланиши, юртимизнинг ҳар бир ери муқаддаслиги ғоясини ёшлар онгигига сингдириб бориш ва кенг қўламда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари акс этган мафкуравий тахдидлар моҳиятини фош этишга қаратилган илмий-оммабоп ва ҳужжатли фильмларнинг намойишлари Қорақалпоғистон Республикасининг чекка туманлари ва қишлоқларида ташкиллаштирилмоқда.

    Шундай намойишларнинг бири жорий йилнинг 30 август куни Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош туманидаги “Ажинияз болалар дам олиш боғи”нинг ошиқ майдонида туманда яшаётган барча кам таъминланган оилаларга ва ёшларга киносеансларнинг бир кунлик бепул акцияси ўтказилди.

    Акцияда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига биноан ишлаб чиқарилган “Ото рози” бадиий фильмининг намойиши ташкил этилди.
    Бундай акциялар республика бўйлаб давом этмоқда.


    Sonday-aq

Ko'p oqilg'anlar

Kalendar

«    Май 2021    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31